14.10.2020 17:27
2457
Теглар
Иқтисодчи: «Барса»да маош тўлаш учун маблағ танқислиги пайдо бўлиши мумкин. Коронавирус – раҳбарият баҳонаси» 

«Барселона» клуби молиявий қийин ҳолатга тушмоқда, дейди ўз вақтида «Барса» президенти ёрдамчиси сифатида ишлаган таниқли иқтисодчи Марк Сириа.

«Клуб ҳозирда Espai Barca лойиҳасини молиялаштириш учун 30 йилга олинган қарз маблағларидан фойдаланмоқда. Клуб инфрастуктурасини яхшилаш учун тайёрланган ушбу лойиҳа қиймати ушбу йилда маошларни тўлашга етиши учун атайлаб қимматга баҳоланган. 

Goldman Sachs инвестицион банки ҳам бу лойиҳани молиялаштиришга қарши эмас, чунки тақдим этилган қарздан 3-4 фоизига ўзи эга чиқади. Аммо «Барселона» маблағни тўлай олмаса, инвесторлар эшикни таққилатиб келишади.

Мени ўйлантираётгани қарз тўланмаган тақдирда клубдан нимани тортиб олишади? Стадионними? Унутмаслик лозимки, оддий банклардан фарқли ўлароқ қарз берувчи инвестицион банклар анча жиддийроқ чора кўришади.

Коронавируснинг «Барселона» молиявий инқирозига айтарли таъсири йўқ. Пандемиянинг таъсири – бу директорлар кенгашининг ёлғони ва баҳонаси. Коронавирусгача «Барса»нинг қарзлари 740 миллион еврони ташкил этган, пандемиядан кейин 820 миллион еврога етган.

«Барселона» – дунёдаги энг катта маошлар фондига эга клуб саналади. Клубнинг 77 % қарздорлиги қисқа муддатга берилган қарзлардан иборат. Бу эса яқин орада клубда маош ва бошқа тўловлар учун маблағ танқислиги пайдо бўлишига олиб келиши мумкин», - дея иқтисодчининг сўзларини келтирмоқда Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар