14.10.2020 18:20
8276
«Боруссия» Санчо масаласида фикридан қайтди

«Боруссия» қишки трансфер ойнасида ҳам Жейдон Санчони сотиш фикридан қайтди, дея хабар бермоқда Bild.

Манбанинг ёзишича, Дортмунд клуби раҳбарияти англиялик ҳужумкор яримҳимоячини қишки трансфер ойнасида 120 миллион еврога ҳам қўйиб юбормайди.

Клуб ёзги трансфер ойнасида 20 ёшли вингер учун «Манчестер Юнайтед»дан 120 миллион евро сўраган, аммо манчестерликлар бунча пулни тўлашни истамагани учун трансфер якунда амалга ошмай қолганди.

Маълумот учун, Санчо ўтган мавсумда Бундеслига баҳсларида 17та гол ва 16та ассистни амалга оширганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар