07.10.2020 17:38
9437
«Жалолиддинов энди Ўзбекистонга эмас, Россия клубига ижарага берилиши мумкин». Юрий Белоус Жасурнинг келажаги ҳақида гапирди

Москванинг «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус «РБ-Спорт» билан суҳбатда футболчининг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ, Москва клуби легионерларга лимит сабабли Жасур Жалолиддиновни мавсум учун топширилган «заявка»дан ўчирганди. 18 ёшли футболчининг «Бунёдкор»га ижарага берилиши ҳам амалга ошмади.

«Жасурнинг келажаги борасидаги барча саволлар «Локомотив»га берилиши керак. У жамоанинг аъзоси, шартнома бўйича белгиланган маошини олмоқда. Унинг асосий таркиб билан машғулотлар ўтаётгани, аммо мавсум қайдномасидан ўрин олмагани – бошқа масала. Энди «Локомотив» Жалолиддинов масаласида қандай қарорга келади – билмайман. 

Жасур энди Ўзбекистон чемпионатига кета олмайди. Чунки трансфер ойнаси ёпилди. Энди фақат Россиядаги таклифларни кўриб чиқиш мумкин. Агар қайсидир клуб Жасурни ижарага олишни сўраб мурожаат қилса, у бошқа клубда ўйнаши мумкин», - дейди Белоус «РБ-Спорт» нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Россияда трансфер ойнаси 17 октябрга қадар очиқ бўлади. Жалолиддинов август ойида «Бунёдкор»дан «Локомотив»га ўтганди. Футболчининг трансфер қиймати 900 минг еврони ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар