07.10.2020 19:58
1352
Теглар
«Уфа» Вадим Евсеевни истеъфога чиқарди. Остон Ўруновнинг собиқ клуби сўнгги ўринларда бормоқда

«Уфа» клуби жамоа бош мураббийи Вадим Евсеев истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

44 ёшли мураббий клуб билан амалдаги келишувни ўзаро бекор қилишга рози бўлди. Мураббийнинг истеъфосига уфаликларнинг жорий йилги мавсумда қониқарсиз натижа кўрсатаётгани сабаб бўлди. «Уфа» Россия Премьер-лигаси 10-туридан кейин турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. 

Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов февраль ойида «Уфа» сафига қўшилиб, Вадим Евсеев қўл остидаги муваффақиятли ўйинидан кейин ёзги трансфер ойнасида 2 миллион евро трансфер пули эвазига «Спартак» сафига қўшилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар