07.10.2020 09:42
22160
Карпин: «Ростов»да Шомуродовнинг трансферидан ҳам қимматроқ таклиф бор»

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин жамоа етакчиларининг клубдан кетиши ва футболчилар бўйича бўлаётган таклифлар ҳақида гапирди.

«Етакчи футболчиларимиздан Элдор Шомуродов билан хайрлашдик. У жуда яхши маблағ эвазига клубни тарк этди. Табиийки бу пуллар клубга асқотади. 

Ивелин Попов клубда қолиши ҳам мумкин эди, аммо у ҳар бир баҳсда 90 дақиқа тўп суришни истади ва жамоани тарк этди. 

Бахтиёр Зайнутдиновни биз текинга қўлга киритгандик, аммо унга белгиланган нарх қўйилганди. ЦСКА хоҳишимизга қарши бу нархни тўлади. Аслида эса «Ростов» Зайнутдинов билан хайрлашишни истамаганди.

Олдимизда яна 5-6 нафар футболчига қизиқишлар бор. Ҳаттоки Шомуродовнинг трансферидан ҳам қимматроқ таклифга эгамиз. Аммо биз уларни қўйиб юборишни истамаяпмиз», - дейди Карпин «Спорт-Экспресс» билан суҳбатда.

Аввалроқ, «Ростов» яримҳимоячиси Маттиас Норманнга АПЛ клуби «Фулҳэм» 17 миллион евро таклиф қилгани, ростовликлар эса футболчи учун 25 миллион евро сўрагани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Шомуродов «Ростов»дан «Женоа»га 7,5 миллион евро эвазига ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар