07.10.2020 22:57
3597
Афсонавий футболчи Паненка оғир аҳволда шифохонага ётқизилди 

Чехиянинг «Богемианс» клуби президенти Антонин Паненка оғир ҳолатда шифохонага – жонлантириш бўлимига ётқизилди. 

«Антонин Паненка бугун оғир ҳолатда жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳозирча унинг аҳволи хақида бир нима дея олмаймиз», – деб ёзади чех клуби матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, 71 ёшли собиқ футболчи коронавирусга чалинган.

Маълумот учун, Паненка ўзига хос пенальтилари билан машҳур бўлган. У 1976 йилги Европа чемпионати финалида, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўпни «парашют» усулида дарвозанинг марказига йўллаб, жамоасига чемпионликни тақдим этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар