06.10.2020 08:39
4263
Сульшер: «Кавани ҳали ўз сўзини айта олади»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер клуб сафига келиб қўшилган Эдинсон Кавани ҳақида фикрини билдирди.

«Эдинсон — жамоа учун ҳамма нарса қила оладиган тажрибали профессионал. Унинг клуб ва миллий жамоадаги самарадорлик рекорди – фантастик натижа. Юқори савиядаги ўйинчини ўз сафимизга қўшиб олганимиздан хурсандман.

У жамоага янги қон, куч, етакчилик ва ажойиб менталитетни сингдиради. Яна бир муҳим жиҳати у голлар келтира олади. Эдинсон ҳозиргача ажойиб карьерага эга эди. Қайси клубда тўп суришидан қатъи назар совринлар ютган. Кавани ҳали ўз сўзини айта олади», - дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Кавани «МЮ» билан бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Аввалроқ, Эдинсон Англия клубида йилига 10 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар