06.10.2020 21:00
9479
«Ростов» яна бир футболчисини трансфер қилди

Элдор Шомуродов трансферидан кейин «Ростов» яна бир нафар футболчиси билан хайрлашди.

Клуб ҳимоячиси Евгений Чернов «Краснодар» сафига ўтди. 27 ёшли футболчи краснодарликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган. Трансфер суммаси 3 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди. Чернов «Краснодар» сафида Чемпионлар лигасида ўйнаши кутилмоқда.

Аввалроқ, «Ростов»ни Элдор Шомуродов ва Антон Салетрос ҳам тарк этганди. Элдор 7,5 миллион евро эвазига Италиянинг «Женоа» клубига ўтган бўлса, Антон эркин агент сифатида Норвегиянинг «Сарпсборг» клубига ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар