06.10.2020 20:45
4600
Теглар
«Порту» форварди Россияга қайтди

«Порту» клуби ҳужумчиси Зе Луиш «Локомотив» сафига ўтди. Бу ҳақда Москва клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Зе Луиш «темирйўлчилар» билан 3 йиллик шартномага имзо чеккан. Трансфер қиймати 7,5 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар қилинганди.

Кабо-Верде миллий жамоаси аъзоси 2019 йилда «Спартак»дан 10 миллион евро эвазига «Порту»га ўтган эди. Зе Луиш ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 19 ўйинда майдонга тушиб, 7та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар