04.10.2020 08:08
5503
Пирло: «Роналду машғулотларга биринчи келиб, уйга ҳаммадан кейин қайтади»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни мавсумни ажойиб тарзда бошлагани учун мақтади.

«Роналду жуда қаттиқ ишлайди. Машғулотларга биринчи келиб, уйга ҳаммадан кейин қайтади. У жамоага ғайрат бағишлайди, буни майдонда ҳам кўришингиз мумкин. 

Криштиану мавсумни жуда яхши бошлади. Умид қиламанки, у мавсумни сўнгигача шундай ўйин намойиш этади. Унинг ҳар бир баҳсда бир ёки икки гол уришини истардим. 

Роналду биз учун ҳақиқатан ҳам жуда муҳим. Римда («Рома» билан 2:2) биз кучсиз эдик ва у ўйин охиригача катта ёрдам берди. У – барча футболчилар учун ўрнак», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, португалиялик 35 ёшли форвард мавсумнинг дастлабки 2 турида 3та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар