04.10.2020 23:56
5284
Теглар
«Бавария» Каталония клуби яримҳимоячисини сотиб олди

«Эспаньол» яримҳимоячиси Марк Рока «Бавария» ўйинчисига айланди.

23 ёшли футболчи билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.

Аввалроқ Мюнхен клуби испаниялик яримҳимоячи учун 15 млн евро тўлаши ҳақида айтилганди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига ортиши ҳам мумкин.

Рока Каталония клубидаги фаолияти давомида 121та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар