03.10.2020 07:54
3992
Теглар
Лига 1. «ПСЖ» «Анже»ни тор-мор этиб 2-ўринга чиқиб олди, Неймарда дубль

Франция чемпионатининг 6-турини бошлаб берган баҳсда «ПСЖ» ўз уйида «Анже»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Неймар дублга эришган бўлса, Флоренци, Гуйе, Дракслер ва Мбаппе ҳам ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Ягона жавоб тўпини Траоре киритди.

Ғалабадан сўнг «ПСЖ» очколарини 12тага етказиб, 2-ўринга чиқиб олди. «Анже» эса 9 очко билан 8-поғонага тушиб кетди.

Лига 1, 6-тур
ПСЖ – Анже 6:1
2 октябрь, «Парк де Пренс»

Голлар: Флоренци (7), Неймар (36, 47),  Дракслер (57), Гуйе (71), Мбаппе (84) – Траоре (52).

ПСЖ – Навас, Флоренци (Дагба, 72), Баккер, Маркиньос, Кимпембе (Диалло, 72), Дракслер (Гуйе, 64), Верратти (Сарабия, 82), Паредес (Эррера, 64), Неймар, Икарди, Мбаппе. 

Анже – Бернардони, Бамба (Манко, 77), Траоре, Аит-Нури (Чо, 82), Эбосс, Фюльжени, Капель (Мангани, 77), Тиуб (Кабо, 68), Кулибали, Павлович, Баокен (Дьони, 68).

Огоҳлантиришлар: Баокен (30), Кимпембе (33), Кабо (73).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар