30.09.2020 21:25
1978
Теглар
«Шальке» янги бош мураббий номини эълон қилди

Германиянинг «Аугсбург» клуби собиқ бош мураббийи Мануэль Баум «Шальке» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

41 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи Германия ёшлар жамоаси (U18) бўлганди. Баум «Шальке» билан 2022 йилнинг 30 июнь кунига қадар шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, «Шальке» раҳбарияти 27 сентябрь куни клубдаги бир йиллик фаолиятидан кейин бош мураббий Давид Вагнерни истеъфога чиқарганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар