28.09.2020 21:12
11718
Теглар
«Фақат мен эмас, Кавани билан ҳам шундай муносабатда бўлишди». Тьяго Силва «ПСЖ»дан қандай кетгани ҳақида гапирди

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Тьяго Силва «Пари Сен-Жермен»дан кетиши қандай рўй бергани ҳақида гапирди.

«Клубдан қандай кетганим мени хафа қилди. Карантин пайти эмас, ҳаттоки ҳозирги шароитда ҳам ҳаммаси бошқачароқ кечиши мумкин эди. Ёзда Бразилияда карантинда эдим. «ПСЖ» спорт директори Леонардо қўнғироқ қилиб, пандемия давридаги қийинчиликлар ҳақида гапира бошлади... Дарвоқе, у аввал мендан ҳол-аҳвол сўраб, яна икки ой ўйнай оламанми ёки йўқлиги ҳақида сўради. Мен эса келишув ўз кучида эканлигини билдирдим. Кейин эса у Чемпионлар лигаси ўтгач, якунланадиган шартномамни узайтириш борасида вазият мавҳумлигини айтди. Яъни, икки ой ўйнаса ва бўлди тамом, қабилида гапирди. Аслида эса бу масалага бироз бошқачароқ ёндашиш ҳам мумкин эди.

Ҳар ҳолда «ПСЖ»даги бутун фаолиятим давомида ҳеч қачон нолимай, жамоа учун боримни аямагандим. Наҳотки, клубдаги 8 йиллик фаолиятим улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас? Бу ғалати эди. Леонардо ҳаммасини шошилинч ва бемаврид қилди. Афсуски, фақат менга нисбатан бундай қилинмади. Кавани билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган. Клуб келгусида бундай хатоларини такрорламаслиги учун ҳам мен бу ҳақда гапиришни лозим топдим», - дейди Силва France Football’га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» сафида ЕЧЛ финалида тўп сурган Силва 27 август куни Париж жамоасини расман тарк этиб, 28 август куни «Челси» футболчиси сифатида эълон қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар