25.09.2020 19:51
5312
«Атлетико» Суареснинг трансферини эълон қилди

Луис Суарес Мадриднинг «Атлетико» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда расмий сайти эълон қилди.

25 сентябрь куни 33 ёшли уругвайлик ҳужумчи «матрасчилар» клуби учун тиббий кўрикдан ўтган ва икки йиллик шартномага имзо чеккан.

«Суарес «Атлетико»га келиши билан таркибимиз Европа миқёсидаги тажрибали тўпурар, ҳамиша майдонда бор кучи билан ўйнайдиган ва ўз позициясида жаҳоннинг энг яхшиларидан бири бўлган футболчи билан бойиди», дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Луис Суарес 2014 йилдан буён «Барселона» сафида тўп суриб келаётганди. Ўтган мавсумда футболчи барча турнирлар доирасидаги 36 ўйинда майдонга тушган ва 21 гол уриб, 10 голга узатма берган. У кўк-анорранглилар сафида жами 13 соврин ютиб олган, жумладан, икки марта Чемпионлар лигасида ва тўрт марта Испания чемпионатида ғолиб бўлган. 

«Насьональ» клуби тарбияланувчиси бўлган Суарес ўз фаолияти давомида «Гронинген», «Аякс» ва «Ливерпуль» каби клубларда ҳам тўп сурган. У 2007 йилдан буён Уругвай терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Аввалроқ «Барса» ҳужумчи учун бонуслар билан бирга 6 млн евро олиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар