23.09.2020 18:04
3119
«Барчасини чиройли қиламиз» - «Спартак» клуби «твиттер» ижтимоий тармоғида ўзбек тилидаги саҳифасини очди

Москванинг «Спартак» клуби «твиттер» ижтимоий тармоғида ўзбек тилидаги саҳифасини юрита бошлади. 

Ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўруновнинг Москва клубида фаолият бошлаганидан кейин юртимизда ушбу жамоа ўйинларини мунтазам кузатиб борадиган мухлислар сони сезиларли даражада ошди. Буни инобатга олган клуб айнан «твиттер»да ўзбек тилидаги саҳифасини яратди. 

«Клубимизга бўлган муҳаббат бутун дунё мухлисларини бирлаштиради», - дея ёзилади «твиттер»да 612 минг нафардан кўпроқ обуначига эга «Спартак» клубининг рус тилидаги асосий саҳифаси ўзбек тилидаги саҳифа очилгани ҳақида эълон ёзиб.

Табиийки, Россиянинг кўп карра чемпион клуби очган ўзбек тилидаги саҳифада биринчи бўлиб Остон Ўрунов чиқиш қилган: 

«Остон Ўруновдан барчага салом! «Спартак-Москва» футбол клубининг ўзбек тилидаги расмий твиттер саҳифасига хуш келибсиз!», - дейилади хабарда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар