22.09.2020 23:26
6726
Неймар ва Гонсалес йил охиригача дисквалификация қилиниши мумкин

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар ва «Марсель» ҳимоячиси Альваро Гонсалес Франция чемпионатининг бу йилги барча ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин, дея хабар бермоқда L'Equipe.

Манбанинг ёзишича, Франция футбол лигаси бразилиялик ва испаниялик футболчиларнинг «ПСЖ» - «Марсель» ўйини якунидаги ҳаракатлари ва гапларида ирқий камситиш аломатларини аниқласа, икки футболчини ҳам 10та ўйингача дисквалификация қилиши мумкин. 

El Partidazo de COPE’нинг ёзишича, Неймар марселликлар ҳимоячиси Хироки Сакаини хитойлик тентак деб ҳақоратлаган бўлса, бунга жавобан Гонсалес бразилиялик юлдузни маймун дея ҳақоратлаган.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» — «Марсель» (0:1) ўйини якунидаги жанжалда Неймар Гонсалесни бошига ургани учун қизил карточка билан майдонни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар