21.09.2020 23:02
10743
Теглар
Мендининг «Челси»га ўтиши Франция чемпионати рекордига айланади

«Челси» клуби Франциянинг «Ренн» жамоаси дарвозабони Эдуард Менди трансфери борасида келишувга эришди, дея ёзмоқда франциялик инсайдер ва журналист Муҳаммад Буҳафзи.

Манбанинг ёзишича, сенегаллик посбоннинг Лондон клубига ўтиш трансфери 24 миллион еврони ташкил этиб, бу нарх бонуслар ҳисобига яна 30 миллион еврога етиши мумкин. Бу эса Франция чемпионатидаги дарвозабонлар орасида рекорд трансфер баҳога айланади.

Бунгача ҳам Франция чемпионати дарвозабонлари орасидаги рекорд нарх Абрамович клуби томонидан қайд этилган бўлиб, 2004 йилда Петр Чех «Ренн»дан «Челси» сафига 13 миллион евро эвазига ўтганди.

Маълумот учун, Менди 2019 йилда 4 миллион евро эвазига «Реймс»дан «Ренн»га ўтган. 28 ёшли африкалик голкипер ўтган мавсумда клуби сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19та гол ўтказиб юборган. Эдуард 2018 йилдан буён Сенегал миллий жамоасидан чақирув олмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар