20.09.2020 10:15
3054
Сульшер: «Барча бундан яхшироқ ўйнай олишимизни билади»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛннг 2-туридан ўрин олган «Криcтал Пэлас»га (1:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кўзгуга қарашимиз керак. Ҳамма билиб турибдики, бугунгидан кўра яхшироқ ўйнай оламиз. Ҳакамнинг пенальтини такроран амалга ошириш борасидаги қарори тўғри бўлди. 

Бугун «Пэлас» ҳар доим ҳам кўрсатавермайдиган ўйинини намойиш этди. Улар ушбу очколарга лойиқ», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради журналист Саймон Стоун «твиттер»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар