16.09.2020 19:38
4122
Теглар
Суперлига. Четлатиш ва пенальти кузатилган баҳсда «Бунёдкор» Муборакдан ғалаба билан қайтди

Суперлига 15-тури доирасида «Машъал» Муборакда «Бунёдкор» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ мезбонлар посбони Раҳимжон Давронов қўпол хатога йўл қўйиб, жамоаси дарвозасига пенальти олиб келибгина қолмай майдондан четлатилди. Ғиёсов эса 11 метрлик нуқтада адашмади.

30-дақиқада Қўзиев узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, 69-дақиқада Тўхтасинов ҳам чиройли голи билан Вадим Абрамов жамоасига ғалаба келтирди – 1:2.

Ушбу ғалабадан кейин Тошкент жамоаси 29 очко билан 4-ўринга чиққан бўлса, Муборак клуби 19 очко билан 8-ўринда қолди.

Суперлига. 15-тур
«Машъал» - «Бунёдкор» - 1:2

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)
Голлар: Сирожиддин Қўзиев 30 - Хуршид Ғиёсов 4 пенальтидан, Нурилло Тўхтасинов 69.

«Машъал»: 35. Раҳимжон Давронов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани, 9.Никита Павленко (1.Ботир Носиров, 2), 10.Шерзод Темиров, 17. Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев.

«Бунёдкор»: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3. Ислом Қобилов (6.Анвар Ғофуров, 64), 4. Даврон Эргашев, 5.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10. Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 48.Валерий Акопов (77.Селим Нурмурадов, 46, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 85), 90.Шаҳбоз Эркинов (20.Владислав Нуриев, 64). 

Четлатиш: Раҳимжон Давронов (1, «М»).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар