16.09.2020 23:56
4688
Теглар
Ўртоқлик учрашуви. «Барса»дан ғалаба, Мессидан дубль

Испания Ла Лигаси илк турини ўтказиб юборган «Барселона» янги мавсумга тайёргарлик доирасида «Жирона»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

«Эстадио Йохан Кройфф» ўйингоҳида кечган ўйиннинг 21-дақиқасида Мессининг чиройли узатмасидан кейин Тринкау дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолиб, бўш дарвоза қаршисида қолган Коутиньони кўрди, у эса қайтишини гол билан нишонлади.

45-дақиқада эса Мессининг ўзи жарима майдони ташқарисидан ўнг оёқда йўлланган кучли зарба билан чиройли гол муаллифига айланди.

Ўйиннинг 51-дақиқасига келиб Лионель дублини расмийлаштирди. Якунда баҳс 3:1 ҳисобида ниҳоясига етди.

Ўртоқлик учрашуви. 16 сентябрь.
Барселона – Жирона 3:1
Голлар: 1:0 – 21 Коутиньо, 2:0 – 45 Месси, 2:1 – 46 Сайс, 3:1 – 51 Месси.
Барселона – Нето, Сержи Роберто (Семеду, 63), Альба (Фирпо, 63), Араухо, Пике (Лангле, 63), Бускетс (Аленья, 63), Коутиньо (Конрад, 63), де Йонг (Пуч, 63), Тринкау (Педри, 63), Гризманн (Брэйтуэйт, 64), Месси (Дембеле, 63).
Жирона – Хуан Карлос, Эспиноса (Буэно, 64), Алькала (Рамальо, 46), Мохика (Энрик Франкеса, 46), Калавера (Макси Вилья, 63), Фернандес (Алекс Гальяр, 46), Гумбау (Гранель, 46), Хайро Искьердо (Priego, 63), Сайс (Виктор, 64), Kebe (Диаманка, 46), Turmo (Себальос, 46).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар