16.09.2020 23:00
9474
Теглар
Россия кубоги. Остон Ўрунов илк голини киритган ўйинда «Спартак» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Россия кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида Москванинг «Спартак» клуби Россия қуйи лигаси вакили «Родина» жамоасига қарши майдонга тушди.

Кубок доирасидаги ўйинда асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов ўйиндаги энг фаол футболчилардан бири бўлди. 

Учрашувдаги дастлабки гол киритилган вазиятда ҳужумни бошлашга сабаб бўлган Ўрунов, кўп ўтмай ажойиб дриблинг ва зарбаси эвазига ўйиндаги 2-голга муаллифлик қилди. Бу Остоннинг Москва клуби сафидаги илк голи бўлди.

Ўйин якунига қадар яна учта гол киритган москваликлар якунда 5:1 ҳисобида зафар қучишди.
 
Россия кубоги. 1-тур.
Родина – Спартак 1:5

Голлар: 0:1 – 35 Ларссон, 0:2 – 53 Ўрунов, 0:3 – 56 Айртон, 0:4 – 59 Зобнин, 1:4 – 61 Абдусаломов, 1:5 – 80 Понсе.
Родина – Сальников, Юдинцев, Коротков, Волков, Катаев, Ламанов, Филиппов, Шавель, Айрапетян, Ерёменко, Абдусаломов
Спартак – Максименко, Айртон, Соболев, Кокорин, Бакаев, Жикия, Остон Ўрунов, Кутепов, Крап, Маслов, Зобнин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар