16.09.2020 13:52
5406
Роналд Куман: «Месси ва клуб ўртасидаги низо мени четлаб ўтди»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Лионель Месси ва клуб ўртасида бўлиб ўтган зиддият ҳақида фикр билдирди.

«Бу низо мени четлаб ўтди. Бу асосан клуб ва Месси ўртасидаги зиддият эди. Ўшандан кейин мен Месси билан бир неча маротиба гаплашдим. Биз ишчан кайфиятда тайёргарлик кўришда давом этаяпмиз», - дейди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Месси Куман билан ўтган дастлабки учрашувда клубни тарк этиш ниятида эканлигини айтган ва ёзда «Манчестер Сити» сафига ўтмоқчи эди. Аммо якунда клуб билан судлашишни истамай, шартномаси якунига қадар Каталонияда қолишга қарор қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар