16.09.2020 14:27
3600
Регилон «Реал»дан «Тоттенҳэм»га ўтадиган бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Регилон фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди. 

FOX Sports’нинг ёзишича, «Тоттенҳэм» Регилонни 30 миллион еврога сотиб олиш масаласида Мадрид клуби билан келишувга эришган. Лондон клуби «Реал»нинг шартига розилик берган. Унга кўра, мадридликлар испаниялик ҳимоячини 40-45 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» 23 ёшли ҳимоячи билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Футболчига «МЮ» ҳам қизиқиш билдираётганди.

Маълумот учун, Серхио ўтган мавсумни ижара асосида «Севилья»да ўтказган ва андалусияликлар билан Европа лигаси ғолибига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар