16.09.2020 22:06
8390
Теглар
ОФК «Пахтакор» футболчисини ОЧЛ 3-тур рамзий жамоасига киритди

ОФК расмий сайти Осиё Чемпионлар лигаси 3-тур якунларига кўра, тур рамзий жамоасини эълон қилди.

Қувонарлиси, Осиё футбол конфедерацияси тур қаҳрамонлари сафига «Пахтакор» яримҳимоячиси Жалолиддин Машариповни ҳам киритди. «Ал Ҳилол» - «Пахтакор» (2:1) баҳсида анча фаол тўп сурган Машарипов Эрен Дердийўқ гол урган вазиятда қанотдан узатмани амалга оширганди.

Эътиборлиси, «Ал Ҳилол» ғалабасига қарамай Саудия Арабистони клубидан ҳеч бир футболчи рамзий жамоага киритилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Қатарда марказлашган ҳолда ўтаётган ОЧЛ 4-тури доирасида «Пахтакор» навбатдаги ўйинни ҳам «Ал Ҳилол»га қарши ўтказади. Баҳс 17 сентябрь соат 23:00да бошланади.

ОЧЛ 3-тур рамзий жамоаси:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар