16.09.2020 08:55
7909
Мессининг миллий жамоадаги режалари маълум

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина миллий жамоасида ўйнашни давом эттирмоқчи.

Goal'нинг ёзишича, 33 ёшли ҳужумчи жамоанинг келажагига, Аргентинанинг 2021 йилдаги Америка Кубогида ғалаба қозонишига ишонмоқда. Бундан ташқари, Месси 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам ўйнашни мақсад қилган.

Футболчи Лионель Скалони ва унинг мураббийлар штабидан ишонч ҳис қилмоқда ва бу уни миллий жамоада ўйнашни давом эттиришга ундайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар