16.09.2020 15:04
6583
Теглар
Месси Ла Лиганинг дастлабки турларини ўтказиб юбориши мумкин

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг дастлабки турларини ўтказиб юбориши мумкин, дея ёзмоқда испан нашрлари.

Mundo Deportivo’нинг хабар беришича, Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Мессини ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги ўйинларга чақирмоқчи. Лионель миллий жамоадан таклиф олса, «Барселона»нинг Ла Лигадаги дастлабки ўйинларида клубига ёрдам бера олмайди.

33 ёшли аргентиналик форвард миллий жамоаси ўйинларига бориш учун энг камида икки ҳафта аввал ватанига етиб бориши талаб этилади. Сабаби бу мамлакатда ҳам бошқа давлатдан ташриф буюрувчилар учун икки ҳафталик карантин жорий қилинган. Шу сабабли у «Барселона»нинг «Вильярреал», «Сельта» ва «Севилья» билан баҳсларини ўтказиб юбориши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар