16.09.2020 21:28
2103
Теглар
Исландия футбол ассоциацияси Сардоба сув омборида юзага келган офатдан жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Сардоба сув омборида юзага келган офат туфайли жабр кўрганлар ҳолати чет элда фаолият юритаётган ташкилотларнинг ҳам эътиборидан четда қолмади, дея ёзади ЎФА расмий сайти.

«Бир қатор хорижий ташкилотлар ушбу фалокат жабрдийдаларига доимий тарзда гуманитар ёрдамларини жўнатиб турди.

Эътиборлиси, бу жараён ҳали ҳамон давом этмоқда. Исландия футбол ассоциацияси Сардоба сув омбори фалокатидан азият чеккан оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида турли хил спорт кийим-кечакларини юборди.

Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари ушбу инсонпарварлик ёрдамни ўз эгаларига тақдим этиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жойлашган умумтаълим ва болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларга мазкур спорт кийимлари топширилди. 

Уларга Исландия ҳукумати, халқи номидан йўлланган Исландия футбол ассоциациясининг илиқ сўзлари етказилди. Ўз мактабларида яхши таълим олиб, спорт билан мунтазам шуғулланган ҳолда келажакда Ўзбекистон шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилишлари зарур эканлиги яна бир бор таъкидланди», - дейилади ЎФА хабарида.

Аввалроқ, ЎФА ва бир қатор футбол клублари ҳам Сирдарё вилоятига ташриф буюриб хайрия ишларига қўл урганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар