16.09.2020 18:13
3144
ФИФА коронавирус туфайли 2020 йилда клублар қанча зарар кўришини маълум қилди

Коронавирус туфайли дунёнинг деярли барча футбол клублари жиддий зарар кўрди, дея ёзади Eurosport.

Манбанинг ФИФАга таяниб хабар беришича, коронавирус пандемияси сабабли футбол клубларининг 2020 йилдаги жами йўқотишлари 14 миллиард долларга етади.

Ташкилотнинг баҳолашича, футбол клублари умумий бозорининг қиймати 40-45 миллиард долларни ташкил этади. Зарар миқдори эса умумий қийматнинг учдан бир қисмига тўғри келмоқда.

Қайд этилишича, пандемиядан Жанубий Америка футбол клублари энг катта зарар кўрган. Шунингдек, Африка ва Осиёдаги клубларнинг молиявий танг аҳволда қолаётгани ФИФАни хавотирга солмоқда.

Маълумот учун, ФИФА пандемия зарарларини камайтириш мақсадида 1,5 миллиард доллар маблағ ажратган. Ҳозирга келиб ФИФАга аъзо 201 мамлакат федерациясидан 150таси моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар