16.09.2020 20:34
4551
Теглар
Бэйлнинг агенти: «Гарет Моуриньо билан гаплашди, у ҳеч қачон «Реал»дан ҳозиргидек кетишга яқин бўлмаган»

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт футболчининг «Тоттенҳэм» сафига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Биз ҳали келишувга эришишдан анча узоқда бўлсак-да, ҳеч шубҳасиз Бэйл охирги 7 йилда ҳеч қачон «Реал»ни ҳозиргидек тарк этишга яқин бўлмаган. Бу қийин келишув бўлади, аммо биз бунга эриша олишимизга сабаблар етарли. Музокаралар ҳозиргидек яхши давом этса, ҳаммаси тез орада ҳал бўлиши мумкин. Гарет Моуриньо билан гаплашиб олди ва «Тоттенҳэм» унинг юрагидан алоҳида жой олганлигини билдирди», — дея Барнеттнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Аввалроқ, «Реал» 31 ёшли ҳужумчисини ижарага беришга тайёрлигини, футболчининг ўзи ҳам клубдан кетишга қарши эмаслиги ҳақида хабар қилинганди. Гаретга «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдираётган эди. 

Маълумот учун, Бэйл 2013 йилда «Тоттенҳэм»дан 100 миллион евро трансфер пули эвазига «Реал»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар