16.09.2020 10:41
3072
Ҳаверц: «АПЛ Бундеслигадан анча кучли»

«Челси» яримҳимоячиси Кай Ҳаверц АПЛдаги дебют ўйини («Брайтон», 3:1) ҳақида гапирди.

«Бу жуда қийин ўйин эди. Чунки мен узоқ таътилга чиқдим, шундан сўнг жамоа билан атиги 5-6 кун машғулот ўтказдим. Албатта, энг муҳими – ғалаба қозонганимиз. Шунинг учун дебютимдан жуда мамнунман.

Премьер-лигада ўйнаш Бундеслигада тўп тепишдан кўра анча қийин. Мен буни машғулотларда ва ўйинда кўрдим. Аммо 80 дақиқа ўйнаганимдан хурсандман ва кейинги баҳсларда ҳам ўйнашда давом этаман, деган умиддаман. 

«Ливерпуль» билан ўйин? Бу – дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо «Челси» ҳам кучли жамоа. Иккала жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлади. Биз жуда кўп ишлаймиз ва, менимча, очко олиш имкониятига эга бўламиз», – дея Ҳаверцнинг сўзларини келтиради Evening Standart.

«Челси» Премьер-лиганинг 2-тури доирасида 20 сентябрь куни «Ливерпуль»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар