16.09.2020 16:19
998
«Арсенал» дарвозабони Мартинес «Астон Вилла»га ўтди

«Астон Вилла» клуби «Арсенал» жамоаси дарвозабони Дамиан Мартинес билан шартнома тузганлигини расман эълон қилди.

Аргентиналик 28 ёшли посбон Бирмингем клуби билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан. Томонлар трансфер пулини эълон қилмаган бўлса-да, аввалроқ Лондон клуби ўз футболчиси учун «Астон Вилла»дан 17 миллион евро сўраётгани ҳақида хабар қилинганди.

Мартинес «Арсенал» ёшлар жамоаси таркибига 2010 йилда Аргентинанинг «Индепендьенте» клубидан келиб қўшилган эди. Мартинеснинг «канонирлар» билан шартномаси 2022 йилгача амал қиларди.

Маълумот учун, Мартенес ўтган мавсумда Лондон клуби сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 9 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар