16.09.2020 19:25
9149
Теглар
Аҳмедов дебютини ўтказган ўйинда «Тяньцзинь Тэда» 8 ўйинлик мағлубиятли сериясига чек қўйди

Хитой Суперлигаси 11-тури доирасида Одил Аҳмедов «Тяньцзинь Тэда» сафидаги дебют баҳсида майдонга тушди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаб, 78-дақиқагача тўп сурган ўзбекистонлик яримҳимоячининг янги жамоаси ушбу баҳсда кетма-кет 8 ўйинлик мағлубиятли сериясига барҳам берди.

Ўйинда Сандро Лима 70-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Одил Аҳмедов майдонни тарк этганидан уч дақиқа ўтиб меҳмонлар 81-дақиқада ҳисобни тенглаштирган – 1:1.

Ушбу ўйиндан кейин «Тяньцзинь Тэда» 2 очко билан В гуруҳида 8-жамоа орасида сўнгги ўринда бораётган бўлса, «Шицзячжуан Юнчан» клуби 17 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Хитой Суперлигаси. 11-тур. 
Тяньцзинь Тэда – Шицзячжуан Юнчан - 1:1
Голлар: Сандро Лима (70) - Чень Пу (81).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар