15.09.2020 20:27
4921
Пьянич: «Энди ўзга сайёралик билан бир жамоада ўйнаш имкониятига эгаман»

«Барселона»нинг янги яримҳимоячиси Миралем Пьянич тақдимот маросимида каталонияликлар сафига ўтиши хақида гапирди.

«Мен учун Криштиану Роналду ва Франческо Тотти каби энг яхши футболчилар билан ўйнаш муҳим эди. Энди ўзга сайёралик билан ёнма-ён ўйнаш имкониятига эгаман. 

Ҳаётдан завқ олишни истайман. Жамоамизда 25 нафар футболчи бор ва уларнинг ҳаммаси муҳим. Жамоавий руҳга ва мақсадларга эришишга ишонаман. 

6 ёшимдан бери «Барселона»да ўйнашни орзу қиламан. Бугун орзуйим амалга ошди. Бу – максимал даража. Вазифам ортимда яхши хотиралар қолдиришдир. 

Мессининг кетиши мумкинлиги? Леони ҳеч қачон «Барса»дан ташқарида кўрмаганман. Чунки у шу ерда ўсган ва клуб учун кўп иш қилган. Уни бошқа жамоа либосида кўриш ғалати бўларди. Эҳтимол, у – барча замонларнинг энг яхши ўйинчиси ва унинг жамоамизда борлиги жуда яхши», – дея 30 ёшли боснияликнинг сўзларини келтиради Diario Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар