15.09.2020 20:56
1593
Теглар
Обамеянг «Арсенал» билан шартномасини узайтирди

«Арсенал» сардори Пьер-Эмерик Обамеянг жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти маълум қилди.

Sky Sports'нинг ёзишича, 31 ёшли ҳужумчи лондонликлар билан 3 йиллик битим имзолаган. 

«Ҳеч қачон бу ажойиб клуб билан шартномани узайтиришга иккаланмаганман. Бу мухлислар, оилам ва клубда ишлайдиганларнинг барчаси туфайли содир бўлди. Бу ерда ўз ўрнимни топгандек ҳис қиляпман.

«Арсенал»га ишонаман. Биргаликда кўп ютуқларга эришишимиз мумкин. Клубда ақл бовар қилмайдиган ўзгаришлар юз бермоқда ва, ишонаманки, «Арсенал»нинг энг яхши лаҳзалари олдинда», – дейди Обамеянг.

Габонлик форвард «тўпчилар» сафида 2018 йил январидан бери ҳаракат қилади. У жамоа таркибида ҳозиргача 111та ўйин ўтказиб, 72та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар