15.09.2020 18:08
5987
Манба: Видаль «Барселона» билан шартномасини бекор қилди

Чилилик яримҳимоячи Артуро Видаль энди «Барселона» футболчиси ҳисобланмайди, дея ёзмоқда Marca.

Манбанинг хабар беришича, 14 сентябрь куни футболчи Каталония клуби билан амалдаги шартномасини ўзаро бекор қилган. Бугун, 15 сентябрь куни эса Видаль клуб қароргоҳига ташриф буюриб, барча нарсаларини йиғиштирган ва жамоадагилар билан хайрлашган. 

Чилилик футболчи тез орада Миланга етиб бориб, «Интер» билан келишувни имзолайди ҳамда эркин агент сифатида «Интер» футболчисига айланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар