15.09.2020 23:08
3289
Теглар
«Лацио» «Фенербаҳче» тўпурарини ўз сафига қўшиб олди

«Фенербаҳче» ҳужумчиси Ведат Мурики фаолиятини «Лацио»да давом эттиради.

Рим клуби 26 ёшли ўйинчининг трансферини эълон қилди, аммо шартнома деталларини маълум қилмади. 

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, итальян клуби Косово миллий жамоаси ўйинчиси учун 18 млн евро тўлаган. Бу қиймат бонуслар ҳисобига ортиши ҳам мумкин.

Мурики «Лацио»да йилига 2,2 млн евро маош олади.

Ҳужумчи ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 32та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар