15.09.2020 22:00
14833
Килиан Мбаппе «Реал»га ўтиш истагини билдирди

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажагини белгилаб олган.

El Chiringuito манбаси маълумотига кўра, 21 ёшли француз футболчиси фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиришни истамоқда.

Аввалроқ, Мбаппе «ПСЖ» раҳбариятини мавсум якунида клубдан кетмоқчилиги ҳақида огоҳлантиргани маълум бўлганди. Форвард фаолиятини Испания ёки Англияда давом эттиришни мўлжаллаётгани айтилганди.

Ўз навбатида Mundo Deportivo ушбу футболчи кейинги йил ёзида «Ливерпуль»га ўтиши ҳақида хабар тарқатди. Мерсисайдликлар ҳужум учлиги вакиллари - Фирмино, Салоҳ ёки Манедан бири кетадиган тақдирда ушбу ёш футболчини сафга қўшиб олишни режалаштирган.

Унга «Реал» ва «Ливерпуль»дан ташқари «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» каби клублардан ҳам қизиқиш мавжуд.

Мбаппе «ПСЖ»га 2017 йил ёзида «Монако»дан ижара ҳуқуқи асосида ўтган. Бир йил ўтиб парижликлар клуби форвардни 180 млн евро эвазига сотиб олади. Ўтган мавсумда ушбу ҳужумчи Франция чемпионатидаги 20 ўйинда майдонга тушиб, 18 гол урган ва 5 голга узатма берган. Унинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилгача тузилган. У барча турнирлар доирасида жами 37 ўйинда майдонга тушган ва 30 гол уриб, 19 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар