15.09.2020 19:58
2279
Теглар
Бахтиёр Ҳамидуллаев: «Насаф»га қарши очиқ ўйин қилсак, йирик ҳисобда ютқазишимиз мумкин эди»

«Андижон» бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган «Насаф»га (0:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Барчамиз «Насаф» қандай жамоа эканлигини, уларга қарши очиқ ўйин қилсак, ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкинлигини билардик. Шунинг учун иккинчи жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, вазиятлар етарлича бўлди. 

Ўтган сафар айтиб ўтганимдек, марказий яримҳимоячиларимиз билан ишладик, анча яхши томонга ўзгариш кузатилди. Ҳужумга ўтиш бўйича ишлаяпмиз, кейинги ўйинда бундан ҳам яхши бўлади.

Усмон Исмоналиевнинг ҳатоси билан тўп ўтказиб юбордик, шунинг учун у сўнгги дақиқаларда айбини ювиш мақсадида олдинга ўтиб ҳаракатланди. Бу менинг кўрсатмам эмасди.

Дебютини ўтказган Жамшид Ҳамидов майдонга тушиб ўйинни бузиб қўймади, аксинча, кучайтирди. Эътиборимиз асосан ёшларга қаратилган. Раҳбарият томонидан ҳам ёшларга эътибор бериш кераклиги бўйича вазифа қўйилган. Истеъдодли ёшлар етарлича, уларни кейинги ўйинларда ҳам синаб кўрамиз»,– дея Ҳамидуллаевнинг сўзларини келтиради «Андижон» клуби матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар