13.09.2020 08:39
3355
Теглар
Салоҳ: «Энфилд»да мухлисларсиз қийин, «Лидс» эса таҳсинга лойиқ»

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 1-туридан ўрин олган «Лидс»га (4:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи ушбу баҳсда хет-трикка эришди.

«Мухлисларсиз жуда қийин, айниқса, «Энфилд»да. Биз учун яхши старт. Жуда қийин рақиб. Улар яхши ўйнашди, босим ўтказишди. Ўйин шиддати юқори бўлди. Ўйлашимча, яхши ўйин ўтказдик.

Икки пенальти? Бу Чемпионлар Лигаси финалидаги пенальтига қиёсланмайди. Стадионда томошабин йўқлигини ҳисобга олсак, буни бажариш осонроқ эди. Мен учун фақат концентрация ва 3 очко тўплаш истаги муҳим. 

«Лидс» ажойиб ўйин кўрсатди, дейиш адолатли. Гарчи мухлисларсиз ўйнаган бўлсакда, улар сафарда ҳаракат қилишди, 3та гол уришди. Бу таҳсинга лойиқ. Келажакда бундай вазиятларга йўл қўймаслик учун ишлашимиз керак», – дея Салоҳнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар