12.09.2020 16:14
6173
Теглар
Де Брюйне: «Мессининг «Сити»га трансфери амалга ошмай қолгани мени заррача қизиқтирмайди» 

«Манчестер Сити» ва Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне АПЛ янги мавсуми олдидан «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг «шаҳарликлар» сафига ўтмагани ҳақида фикрини билдирди.

«Тўғрисини айтсам, бу мени заррача ҳам қизиқтирмайди. Агар Месси «Сити»га ўтган тақдирда бу трансфер бизга катта ёрдам берарди. Чунки уни футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб биламан. Аммо клубимизга қайси футболчи келиши мумкинлигига ҳеч қачон алоҳида эътибор қаратмайман. 

Жамоа таркибида қайси футболчилар бўлса ўша йигитлар билан ўйнаверамиз. Ўйлайманки, бу борада таркибимиз анча шаклланган. Кимдир жамоамиз сафига келса, нималарни ютишимиз мумкинлиги ҳақида хаёл сурадиган футболчи эмасман. Футболда доим шундай – трансфер аниқ амалга ошиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар реалликка ўхшаб кўринади, якунда ҳеч нарса бўлмайди», - дея Де Брюйненинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Маълумот учун, аввалроқ Месси «Барселона»ни таркиб этиб «Манчестер Сити»га ўтишни истаган, аммо Каталония клуби билан судлашишни истамай жамоада қолишини билдирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар