11.09.2020 21:40
3090
Теглар
Моуриньо: «Тоттенҳэм» борини янги футболчиларга сарфлайдиган жамоалардан эмас»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Ливерпуль» устози Юрген Клоппнинг миллиардер ва мамлакатларга тегишли бўлган клублар ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.

«Бир неча кун олдин Юрген Клопп «Ливерпуль» бойлар ёки қайсидир мамлакатга тегишли клуб эмаслигини ва ўзи хоҳлаган трансферга қўл урмаслиги ҳақида гапирганди. Биз ҳам худди шундай жамоамиз. «Тоттенҳэм» бозорга чиқиб, борини янги футболчиларни сотиб олишга сарфлайдиган клублар тоифасидан эмас. 

«Челси»нинг 6 футболчи учун 200 миллион фунт сарфлагани? Клуб бунга қодир эканлиги улар учун яхши. «Челси» бундай катта трансферларга қўл ура оладиган жамоа», - дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Аввалроқ, Юрген Клопп АПЛдаги ҳамма жамоа ҳам «Челси»дек катта харажатларга қўл ура олмаслиги ҳақида гапирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар