11.09.2020 11:52
3092
Теглар
«Челси» Кантени Эриксен ва Брозовичга ўзаро алмашиш бўйича «Интер» таклифини рад этди

«Челси» «Интер» клубидан тушган таклифни рад этди, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Манбанинг ёзишича, Италия клуби лондонликлар яримҳимоячиси Н'голо Канте учун икки футболчиси Кристиан Эриксен ва Марсело Брозовични таклиф қилган. Бироқ «Челси» таклифни рад этиб, франциялик таянч яримҳимоячисини ўз сафида қолдиришини билдирган. 

Ўз ўрнида Лондон клуби италиялик яримҳимоячи Жоржиньо трансферга қўйилиши, агар таклиф тушса бу борада музокара олиб борилишини маълум қилган.

Маълумот учун, Канте 2019/2020 йилги мавсумда «Челси» сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчини 80 млн еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар