11.09.2020 18:11
3703
Теглар
«Арсенал»нинг икки футболчиси «Фулҳэм»га қарши баҳсда ўйнамайди

12 сентябрь, шанба куни ўтказиладиган «Фулҳэм» - «Арсенал» учрашуви билан Англия Премьер-лигаси янги мавсумига старт берилади.

Шу куни Лондоннинг «Арсенал» клуби «Фулҳэм» майдонига сафар қилади. Учрашув олдидан «канонирлар» бош мураббийи Микел Артета таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди.

Испаниялик мутахассиснинг айтишича, «Фулҳэм» билан баҳсда жамоанинг икки нафар асосий марказий ҳимоячилари Давид Луис ва Сократис Папастатопулос «Арсенал»га ёрдам бера олмайди. Ҳар икки футболчи ҳам жароҳати сабабли даволанмоқда.

«Фулҳэм» - «Арсенал» учрашувида меҳмонларнинг бразилиялик ҳужумкор яримҳимоячиси Виллиан клуби сафида дебютини ўтказиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар