10.09.2020 18:03
4794
Обамеянг «Арсенал»нинг энг кўп ҳақ олувчи футболчисига айланади

«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Лондон клуби билан шартномасини узайтирадиган бўлди, дея ёзмоқда The Athletic. 

Манбанинг ёзишича, габонлик тўпурар «Арсенал» билан яна уч йиллик янги шартномага имзо чекиб, ҳафталик 350 минг фунт маош олади. Бу эса Обамеянгни «Арсенал» сафидаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради.

Маълумот учун, ҳозирда Лондон клубининг энг кўп маош олувчи футболчиси Месут Ўзил саналади. Германиялик футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотган бўлса-да, 2018 йилги шартномага кўра, ҳафталик 350 минг фунт маош олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар