10.09.2020 20:02
6780
Теглар
Лэмпард «Челси»нинг АПЛ чемпионлиги учун курашдаги имконияти ҳақида гапирди

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия Премьер-лигаси старти олдидан лондонликларнинг чемпионлик учун курашдаги имконияти ҳақида гапирди.

«Аслида жамоамнинг имконияти ҳақида мен эмас, журналистлар ёки экспертлар гапириши тўғрироқ бўларди. Чемпионлик учун курашда энг аввало «Сити» ва «Ливерпуль» билан орадаги фарқни камайтиришимиз керак. Ўтган йилгидек катта фарқ бўлмаслиги лозим.

«Жароҳатлар? Зиёш тиззасидан жароҳат олган ва у дастлабки турда «Брайтон»га қарши ўйнай олмайди. Унинг тез орада сафга қайтишига умид қилаяпмиз. 

Яна бир харидимиз Бен Чилуэлл ҳам спорт формасини тикламоқда, аммо у ҳам ўйинга тайёр ҳолатда бўлмайди. Тиаго Силва Лондондаги машғулотларимизда иштирок этмоқда, бироқ ҳали шай эмаслиги туфайли майдонга тушмайди», - дейди Лэмпард.

Маълумот учун, «Челси» АПЛ 1-турида 14 сентябрь куни «Брайтон»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар