10.09.2020 14:33
11315
Теглар
Клопп: «Ўзимизни «Челси» каби тута олмаймиз»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликларнинг трансферлар ойнасидаги суст иштироки сабабини айтди.

«Барча клубларда вазиятлар турлича. Биз ноаниқлик даврида яшаяпмиз.

Баъзи клубларга келажак қанчалик ноаниқ бўлиши муҳим эмас, чунки улар мамлакатлар ва олигархларга тегишли. Бу ҳақиқат.

«Ливерпуль» – бошқа клуб. 2 йил аввал Чемпионлар Лигаси финалига чиқдик, кейинги йили ғолиб бўлдик, сўнг Премьер-лигани ютдик. Муҳими, жамоа таркибини сақлаб қолдик.

«Ливерпуль» бир кеча-кундузда ҳаммасини ўзгартира олмайди ва «Энди биз «Челси» каби ҳаракат қиламиз» деб эълон бермайди.

Доим таркибни кучайтиришни хоҳлаймиз, аммо турли йўллар мавжуд. Улардан бири – янги футболчилар билан шартнома имзолаш, иккинчиси – биргаликда ишлаш, маҳоратни яхшилаш ва камчиликларни йўқ қилишга уриниш. Бу футбол», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар