10.09.2020 22:19
3108
Теглар
Батшуайи «Кристал Пэлас»га ўтди

«Челси» ҳужумчиси Миши Батшуайини «Кристал Пэлас»га ижарага берди.

26 ёшли бельгиялик 2020/21 йилги мавсумни «Пэлас» сафида ўтказади. Футболчи янги жамоасида 23-рақам остида тўп тепади.

«Ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Жамоадошларим билан кўп ишлаб, яхши мавсум ўтказишимиз керак. Бу клубда ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатишни хоҳлайман.

«Пэлас»да биринчи марта эмасман. Йигитларни, мураббийни, клуб қандай ишлашини биламан. Бу – мен учун энг яхши қарор», – дейди форвард.

Маълумот учун, Батшуайи 2018/19 йилги мавсумда ҳам ижара асосида «Кристал Пэлас»да ҳаракат қилган. У ўтган мавсумда АПЛда 16та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар