07.09.2020 20:40
8798
Теглар
Жасур Жалолиддинов дебютини ўтказган ўйинда «Локомотив» мағлубиятга учради

Москванинг «Локомотив» клуби РПЛдаги қисқа танаффусдан фойдаланиб, Россия ёшлар жамоасига (U19) қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қувонарлиси, ушбу баҳсда ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов ниҳоят «Локомотив» сафида дебютини ўтказди. Ўйинда «темирйўлчилар» 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. «Локо»нинг ягона голи Франсуа Камано номига ёзилди.

Ушбу учрашувда Жасур Жалолиддинов асосий таркибда майдонга тушиб, 62-дақиқада ўрнини Тугарёвга бўшатиб берди.

Ўртоқлик учрашуви. 7 сентябрь
«Локомотив» (Москва) —Россия U19 — 1:3 (0:2)
Голлар: Камано (14) — Севикян (41), Литвинов (45), Лисцов (77, автогол)

«Локомотив» (асосий таркиб): Коченков, Живоглядов, Лисцов, Райкович, Лисов, Магкеев, Куликов, Рибчинский, Жалолиддинов, Камано, Эдер.

Маълумот учун, Россия Премьер-лигаси 6-туридан кейин 8 очко жамғарган «Локомотив» 8-ўринда бормоқда. Жалолиддинов жамоаси кейинги турда 14 сентябрь куни сафарда Элдор Шомуродов тўп сураётган «Ростов» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар