04.09.2020 01:29
1599
Теглар
Ўзбекистон бор футболчилари билан ўйнади, Холмуҳаммедов пенальтидан гол урди. Марказий Осиё дербисидан фотогалерея

Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Абрамов жамоаси Тожикистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Абрамов бу ўйинда ўз ихтиёрида бор бўлган футболчилардан фойдаланиб ўйнашга мажбур бўлди. Аввало легионерлар йиғинга жалб қилинмаганди. Бундан ташқари, миллий жамоанинг асоси бўлган «Пахтакор» футболчилари ОЧЛ сабаб йиғинда қатнашишмади.

Ўзбекистон сафида илк марта майдонга тушган «Машъал» тарбияланувчиси Шаҳзод Убайдуллаев дебют ўйинидаёқ гол урди. Миллий жамоанинг ғалаба голига эса Мурод Холмуҳаммедов муаллифлик қилди. «Қўқон-1912»да пенальтидан адашмайдиган Холмуҳаммедов бу гал ҳам пенальтидан гол урди.

Қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалареяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар